service-icon-2 Азиз Юлдашевич Ибрагимов, 1980 йил Тошкент Давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетини тамомлаб, 1980-1981 йиллар давомида 15-шаҳар клиник шифохонасида интернатура ўтади. 1981-1984 йиллар давомида шу шифохонада шифокор кардиолог вазифаларида ишлаб. 1984-1986 йиллар мобайнида Москва шаҳар Кардиология илмий марказининг клиник ординатурасида таҳсил олди ва шу йили мазкур илмий марказнинг аспирантурасига ўкишга қабул қилинди.

Ўз устида тинимсиз ишлаши ва илмга бўлган қизиқиши натижасида номзодлик диссертациясини ёқлаб, 1989 йилда тиббиёт фанлари номзоди илмий унвонига сазовор бўлди.

Унинг 2007 йилдан бошланган Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳлаштириш давлат дастури доирасида даволаш муассасаларини  аралаш молиялаштиришга босқичма-босқич ўтказиш,  пуллик тиббий хизмат кўрсатишни кенгайтириш масалаларида тинимсиз фаолият олиб бориши натижасида шифохонада пуллик ўрин-жойлар сони 215 койкага етказилди. Бу умумий койкалар миқдорининг 80%ини ташкил этмоқда.

А.Ю.Ибрагимов Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлари учун 2006 йилда «Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони, 2007 йилда «Хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони 2014 йил билан «Эл юрт хурмати ордени» билан такдирланган.  2014 йил Халк демократик партияси Тошкент шахар кенгашига  депутат этиб сайланган.

У 96 та илмий мақолалар муаллифи бўлиб, ҳозирги кунда «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотлар» мавзусида докторлик диссертацияси устида ишламоқда.

Унинг барча илмий ва амалий билимлари бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида долзарб бўлган масалаларга қаратилган бўлиб, бу билим ва кўникмаларини Республика 1-сонли клиник шифохонаси мисолида ҳаётга тадбиқ этиб келмоқда. Бунинг натижасида шифохонада даволанган беморлар сони бўйича режа 2012 йилда 130%, 2013 йилда 120%, 2014 йилда 130% бажарилди.

А.Ю.Ибрагимов сохадаги узоқ йиллик мехнат фаолияти давомида ўз вазифасига сидқи дилдан ёндошиб, маъсулият билан муносабатда бўлмокда. У эгаллаган мутахассислигини яхши билиши, ҳамкасблари билан тажриба алмашиши, қабулига келган беморлар билан яхши муомалада бўлиши, уларни бор билим ва тажрибаси билан даволаши, ҳамда мутахассисилиги бўйича лозим бўлган маслаҳатларини бериши каби фазилатлари билан нафақат жамоада балки беморлар орасида ҳам катта ҳурмат ва эътибор қозонган олий тоифали кардиологлардан биридир.

Кабул кунлари: 

Сешанба – 14:00 – 16;00

Пайшанба – 14:00 – 16:00

Алока учун:

Телефон: +99871 233-43-42

Email: glavvrach@rkb.uz